АсосийJamiyat

⚡️ Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, кечалари 15 даражагача тушади — "Ўзгидромет"

'⚡️ Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, кечалари 15 даражагача тушади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун ва эртага республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 33-38о, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 42-44 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади. Республика бўйича булутлилик кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна 2-4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган 31-34 даражагача, жанубда баъзи жойларда 38-40 даража пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат 15-18 даражагача пасаяди.

Бугун жанубда ва чўл ҳудудларда, 24-25 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24-25 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон ва якшанба куни шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 июнда 34-36 даража, 25 июнда 31-33 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар