Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритгач Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Қайд этилишича, куни кеча Андижонда ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой 1-14 май кунлари ўтказилган Жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.






