Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ҳамкорлик олиб борган тезкор тадбирда ана шундай фирибгарларнинг бир нечаси ушланди.
Жумладан, Фуқаро Л.Т. ва бошқалар фуқаро Б.Х.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби ҳолат Фарғонада ҳам қайд этилди. Фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.М.ни қўшни Қирғиз Республикаси давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
У Қирғизистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган.






