Қурбон Ҳайити арафасида "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қўйилганини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
26, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари
156-сонли "Тошкент — Хива" йўналиши
Тошкент 16:28 — Хива 7:10
27, 29 июнь ва 1, 3 июль кунлари
155-сонли "Хива — Тошкент" йўналиши
Хива 8:28 — Тошкент 00:30
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.






