1

Фарғонада 25 ёшли йигит жанжал оқибатида вафот этди

ЖАМИЯТ 24.06.2023, 15:10
Фарғонада 25 ёшли йигит жанжал оқибатида вафот этди

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 22:20 атрофида Данғара тумани прокуратурасига туман ИИБ навбатчилик қисмидан хабар келиб тушган. 

Қайд этилишича, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган фуқаро ўнг кўкрак қафаси олди томони тешиб ўтувчи санчилган-кесилган жароҳатлари оқибатида вафот этган ҳолда шифохонага олиб келинган.

Маълум бўлишича,  шу куни соат 21:00 атрофида О.З. ўртоқлари билан Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонада ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.У. бир нечта ўртоқлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашган. Натижада ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада О.З. олган тан жароҳати сабаб ҳодиса жойида вафот этган.

Хабарга асосан, ҳодиса жойи туман прокурори раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Данғара тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумондор Ж. У.ни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1