Владимир Путин Беларус, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг "РИА Новости"га маълум қилди.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари суҳбатда Россиядаги вазиятни муҳокама қилишган.
Маълумот учун:
Евгений Пригожин бошчилигидаги "Вагнер" ёлланма аскарлари Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги муҳим инфратузилма обектларини эгаллаб, Москва томон ҳаракатланаётганини маълум қилганди. Шундан сўнг Владимир Путин россияликларга мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига уринишлар ҳар қандай йўл билан бостирилишини маълум қилганди.