Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Спасск” ўқув марказида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчиларимиз Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Халқаро ёшлар иштирокида 17-23-июн кунлари бўлиб ўтган тадбир доирасида ҳарбий-амалий кўпкураш мусобақалари ўтказилиб, йигит-қизлар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳити яратилди.
Жумладан, тадбир иштирокчиларидан иборат
43 та жамоа вакиллари:
- ҳарбийлашган эстафета,
- арқон тортиш,
- қуролни нотўлиқ ҳолда сочиб-йиғиш,
- оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш,
- пневатик милтиқда ўқ отиш,
- турникда тортилиш ҳамда интеллектуал саводхонлик ва бадиий ҳаваскорлик йўналишларида ўзаро куч синашишди.
Мусобақалар якунига кўра:
Қозоғистон терма жамоаси — I ўринни,
Ўзбекистон терма жамоаси — II ўринни,
Озарбайжон терма жамоаси эса III ўринни эгаллади.






