АсосийJamiyat

Бугун Тошкентдаги тўртта тумандаги айрим маҳаллаларда "свет" ўчирилади

'Бугун Тошкентдаги тўртта тумандаги айрим маҳаллаларда "свет" ўчирилади'ning rasmi

Энергетика вазирлиги  26 июнь куни Тошкент шаҳридаги 7 та МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилишини хабар қилди.

Хусусан,

Яккасарой тумани: “Ракатбоши” ва “Муҳандислар” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;

Чилонзор тумани: “Қозиробод” ва “Катта Қозиробод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Сергели тумани: “Эски Жалойир”  МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Миробод тумани: “Тонг юлдузи” ва “Файзобод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Маълум қилинишича, лектр таъминоти вақтинча ўчирилиши истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар