АсосийJamiyat

Темир йўл транспортида қанча йўловчи ташилгани очиқланди

'Темир йўл транспортида қанча йўловчи ташилгани очиқланди'ning rasmi

Республика бўйича 2023 йилнинг ўтган 5 ойи давомида (январь–май) темир йўл транспортида 4,1 млн нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумотларига хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,5 фоизни ташкил этди. Мамлакатда 2022 йилнинг январь-май ойларида темир йўл орқали 3,6 млн нафар йўловчи ташилган.

Бундан ташқари, республика бўйича январь-май ойлари давомида темир йўл транспорти орқали 45,1 млн тонна юк ташилган. Юк ташувлари ҳажми бўйича ўсиш суръати ўтган йил билан солиштирилганда 109,6 фоизни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар