АсосийJamiyat

Ўзбек ҳарбийлари Россияга ёрдам бериш учун жалб этилгани тўғрисидаги хабарлар рад этилди

'Ўзбек ҳарбийлари Россияга ёрдам бериш учун жалб этилгани тўғрисидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россия Федерациясига ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларга Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Муносабатда мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этгани айтилган.

Республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар