АсосийJamiyat

Тошкентдан Грознийга авиақатновлар йўлга қўйилди

'Тошкентдан Грознийга авиақатновлар йўлга қўйилди'ning rasmi

Кеча, 26 июнь куни “Uzbekistan Airways” Тошкент – Грозний – Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди.

HY701/702 мунтазам авиақатновлари ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари бажарилади (ортга қайтувчи рейслар кейинги кунга ўтади).

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайти орқали 3 фоиз чегирма билан, шунингдек, «UzAirways» мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар