Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 23:30 ларда Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 1997 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги Ваз 2106 ҳамда 1992 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги BMW русумли мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
ЙТҲ натижасида BMW русумли мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






