АсосийJamiyat

Германияга ишга юборилиб, кўчада қолган ва вокзалда тунаб юрган ўзбекистонликлар бўйича Бош консулхона маълумот берди

'Германияга ишга юборилиб, кўчада қолган ва вокзалда тунаб юрган ўзбекистонликлар бўйича Бош консулхона маълумот берди'ning rasmi

Сал аввал ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ишлаш мақсадида Германияга бориб, қийин аҳволда қолгани ҳақида видео тарқалди. 

Унда 300 га яқин ёшлар ишлаш учун бориб сарсон бўлиб юргани, қаерга боришини билмай бир неча кундан бери вокзалда тунаётгани айтилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонасига “Work and Travel” дастури бўйича Германияга келган, иш билан боғлиқ муаммолар ва етарли молиявий ресурслар йўқлиги сабабли Мюнхендаги марказий вокзалда тунашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушган. 

Ўзбекистоннинг “Turon World konsalting” компанияси маълумотига кўра, ушбу ташкилот 98 нафар Ўзбекистон фуқароларини “Work and Travel” дастури бўйича Германияга мавсумий ишларга жўнатган.

Ўзбек дипломатлари «Ҳумо» ўзбек-немис маданий жамияти фаоллари билан биргаликда воқеа жойига зудлик билан етиб бордилар ва Ўзбекистонлик ватандошлар билан ҳамкорликда 35 нафар  Ўзбекистон фуқароларига ушбу ҳудудда вақтинча яшашлари учун зарур ёрдам кўрсатдилар.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олдилар. Ваколатли органлар билан ҳамкорликда мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар