АсосийJamiyat

Сирдарёда уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг топилишида ёрдам берганга 10 миллион сўм ваъда қилинди

'Сирдарёда уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг топилишида ёрдам берганга 10 миллион сўм ваъда қилинди'ning rasmi

Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Боғишамол маҳалласи, Қурувчилар кўчаси, 6/11-уйда яшаган 16.04.1962 йилда туғилган, миллати ўзбек, вақтинча ишсиз Холбоева Башорат Солибековна 2023 йил 22 июнь куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Алоҳида белгилари: бўйи 160 см атрофида, қош кўзлари қора рангда, сочлари калта қора рангда, иягида қора холи бор, эгнида пушти гулли чит кўйлаги бўлган, оёғида шиппак бўлган.  

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102, 99-477-20-60, 97-121-55-05, 97-245-05-77, 91-507-00-55, 67-225-44-86, 78-221-02-72

Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 сўм пул маблағи билан мукофотланади. Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар