Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан 2-июл куни соат 18:00 да Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида навбатдаги ТЕЛЕДЕБАТ бўлиб ўтади.
Теледебатни сиз “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, УзРепорт", "Ренессанс", "ЗўрТВ", "МЙ5", "Севимли" ва “Миллий” телеканалларида ўзбек тилида (сурдо таржима билан);
“Ёшлар” телеканалида инглиз тилидаги таржимаси билан;
“Дунё бўйлаб” ва “Тошкент” телеканалларида рус тилидаги таржимаси билан;
“Қорақалпоғистон” телеканалида қорақалпоқ тилидаги таржимаси билан томоша қилишингиз мумкин.
Теледебат давомида номзодларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ривожлантириш борасида илгари сураётган ғоялари, режалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.






