30 июнь куни "Uzbekistan airways" АЖ Тошкент–Урумчи йўналиши бўйича COVID –19 коронавирус пандемиясидан кейинги биринчи парвозини амалга оширди.
"Uzbekistan Airways" хабарига кўра, 2023 йил 30 июндан бошлаб миллий авиакомпания Тошкентдан Урумчига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. Урумчига ҳар ҳафта жума куни, Урумчидан Тошкентга эса парвозлар эртаси куни – шанба куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги ҳаво қатновлари пандемия сабабли 2020 йил январь ойида тўхтатилган эди.






