АсосийJamiyat

Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб юборилди

'Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб юборилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июндаги "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир" қарори билан хусусийлаштириш режалаштирилаётган объектлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди, дея хабар бермоқда "Gazeta.uz".

Ўзгартиришларга кўра,  "Сижжак" ва "Чотқол" дам олиш масканлари 2021 йилдан бошлаб хусусийлаштиришга ҳаракат қилинаётган давлат мулклари рўйхатидан чиқарилган. Ҳозир "Сижжак" 124-мактаб интернати балансида бўлиб, унинг фаолият турини ўзгартириш ва сотиш тақиқланган, "Чотқол" эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.

Илгари бу дам олиш маскани Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган ва суд томонидан давлат ҳисобига ўтказилган. Президентнинг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан объект спорт ташкилотлари ихтиёрига ўтказилиши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базаси ташкил этилиши режалаштирилган эди.

Давлат раҳбарининг 2019 йил декабрь ойидаги футболни ривожланишнинг янги босқичига кўтариш тўғрисидаги қарори билан юқоридаги ҳужжатнинг ушбу банди ўз кучини йўқотди ва терма жамоалар учун ўқув-тайёрлов маркази Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қишлоғи ҳудудида ташкил этилиши белгиланди.

2019 йил июль ойида "Сижжак"ни Ўзбекистон Триатлон федерациясига бепул фойдаланишга топшириш режалаштираётгани маълум бўлди. Аммо 2020 йил июнь ойида активни хусусийлаштиришга қарор қилинган.

    Бошқа янгиликлар