1

"Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини ошириш тарафдоримиз"

СИЁСАТ 03.07.2023, 15:22
"Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини ошириш тарафдоримиз"

Президентликка номзод  Робахон Маҳмудова маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш орқали халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини ошириш тарафдори эканлигини билдирди.

Унинг қайд этишича, ушбу йўналишда давлатда бошқарув интизомини сақлаб қолиш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳокимларга нисбатан ишончсизлик билдириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

"Биз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказилиб, такомиллаштирилишини, маҳаллий бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштирилаётган штатлар сонини мақбуллаштириш ташаббусларини илгари сурамиз", - дейди номзод ўз ташаббусида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1