Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ШҲТ котибияти маълум қилди.
4 июл куни Ню-Деҳлида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг саммити ўз ишини бошлади.
“Aъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишининг тарихий аҳамиятини таъкидладилар”, — дейилади хабарда. Эрон ШҲТнинг тўққизинчи аъзоси бўлди.
ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилот таркибига олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон уларга қўшилди.
Ташкилотнинг асосий вазифалари аъзо давлатлар ҳудудларида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, сепаратизм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳ.к.