Сирдарёда 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди. Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:
- ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
- ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
- йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
- йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
- йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
- давлат рақам белгиси орқали автомобил қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.






