АсосийJamiyat

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича имтиҳонлар вақтлари эълон қилинди

'Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича имтиҳонлар вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодлар диққатига муҳим маълумотлар эълон қилинди. 

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларидан келиб чиқиб, бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант)2023 йил 12 июль куни Нукус шаҳри, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳон ўтказиш вақти ва манзиллари ҳақида тўлиқ маълумотни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (https://my.uzbmb.uz/) махсус электрон платформаси,шунингдек,Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ янгиликлар билан Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz) орқали танишиб боришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар