АсосийJamiyat

Бухорода банк ходими 41 нафар одамнинг пластик картасидан пулларини ечиб олди (видео)

'Бухорода банк ходими 41 нафар одамнинг пластик картасидан пулларини ечиб олди (видео)'ning rasmi

Бухоро вилояти ИИБ Киберхавфсизлик хизмати ва туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида  банк ходими томонидан 41 нафар одамнинг пластик картасидан пулларни ўғирлангани аниқланди.

2002 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ғиждивон туманидаги банк филиали сайёр кассасида ишлайдиган кассирга нисбатан ҳозирда Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу кассир 2022 йилнинг ноябрь ойидан 2023 йилнинг майига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва 2 ёшгача бола пули  учун очилган 41 та банк картасидан  21 млн 900 минг сўм ечиб олгани ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. 

Ҳозирда ўғирланган пулларнинг барча эгаларига қайтарилган ва ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар