АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги қишлоқда электр ва газ йўқлиги, аҳоли озиқ-овқат учун қайиқда сузиб бораётгани айтилди

'Сурхондарёдаги қишлоқда электр ва газ йўқлиги, аҳоли озиқ-овқат учун қайиқда сузиб бораётгани айтилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги қишлоқларнинг бирида электр ва газ йўқлиги ва аҳоли озиқ-овқат учун қайиқда сузиб бораётгани айтилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Унга кўра, 2020 йилда 1 кв қуёш батареяларидан 45 та хонадонга ўрнатиб берилгани, бундан ташқари, 2022 йилда Тўпаланг сув омбори ён томонидан йўл қуриб борилгани ва автомашиналар ҳаракатлана олиши учун имконият мавжудлиги ҳамда Тумангаз таъминоти бўлими томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача газ баллонлари етказиб берилиши аниқланди.

    Бошқа янгиликлар