"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш-патрул хизматини ташкил этиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси эълон қилинди
Унга кўра, Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қўриқлаш-патрул хизмати ташкил этилади. Қўриқлаш-патрул хизмати ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субектлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг талабидан келиб чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва шу ҳудудда обектларни қўриқлаш бўйича ихтиёрий равишда тузиладиган шартнома асосида кўрсатиладиган қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширилади.
Қўриқлаш-патрул хизмати нарядлари таркиби икки ёки уч нафар ходимлардан иборат бўлади. Қўриқлаш-патрул хизмати нарядлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни шартномада белгиланган ҳудудда, йўналиш бўйлаб, махсус автотранспортда амалга оширади. Қўриқлаш-патрул хизмати нарядларининг махсус автотранспортдаги йўналишининг масофаси 6-8 km.ni ташкил этади. Тузилган шартнома талабларига кўра мазкур масофа узайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
Шунингдек, Қўриқлаш-патрул хизмати нарядларининг махсус автотранспорт воситаси автомобил радиостансияси, махсус нур ва






