Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналишида қўшимча 2 та рейсга қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, рейслар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
2023 йилнинг 7, 9 июль кунлари 156-сонли "Тошкент — Хива" йўналиши:
Тошкент 16:28 — Хива 7:10
2023 йилнинг 8, 10 июль кунлари 155-сонли "Хива — Тошкент" йўналиши:
Хива 8:28 — Тошкент 00:30
Шунингдек, 2023 йилнинг 10 июль куни 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
780-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши
Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
779-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши
Қарши 15:25 — Тошкент 18:50
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Маълумот учун: чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: eticket.railway.uz.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилган эди.






