АсосийJamiyat

Муфтий Нуриддин Холиқназаров видеосидан фойдаланилган фейк хабар тарқалмоқда (видео)

'Муфтий Нуриддин Холиқназаров видеосидан фойдаланилган фейк хабар тарқалмоқда (видео)'ning rasmi

“Фейсбук” ҳамда “Телеграм” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов берилган фейк видеохабарлар тарқлмоқда. Бу ҳақда ИИВ Киберхавсизлик маркази хабар қилди. 

Маълум қилинишича, фейк хабарларни  виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатмоқда. Унда мазкур “Телеграм” каналда пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига 17 миллион сўм ваъда қилинади. Видеода муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг интервьюсига рус тилида фейк маълумотлар монтаж қилинган.

“17.000.000 сум для каждого жителя Узбекистана” мазмунидаги хабарларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон! Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг, ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилинг!” - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар