АсосийJamiyat

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

'Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади'ning rasmi

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.

Келгуси ўқув йилидан:

  •  бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
  •  магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
  •  кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.

    Бошқа янгиликлар