АсосийJamiyat

Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади

'Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади'ning rasmi

“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади. 

IT-кластер доирасида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйилади:
- замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;
- масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;
- илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази.

Бунинг учун:
- биринчи босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;
- иккинчи босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар