АсосийJamiyat

Навоийда трактордаги уч присеп сомон ёниб кетди (видео)

'Навоийда трактордаги уч присеп сомон ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳаракатланиб кетаётган трактордаги уч присеп сомон ёниб кетибди” деб номланган маълумотга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 16:47да Навоий вилояти Навбаҳор тумани, “Меҳнат” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учтут-қалқон” йўлининг 3 км.да ҳаракатланиб кетаётган трактор  тиркамаларидаги сомон  ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:02 да етиб боришиб, ёнғин соат 17:06 да қуршаб олинган ва соат 17:15 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғиндан трактор тиркамаларидаги 300 дона самон пресс ҳамда тиркамани 1 дона ғилдирак шинаси ёнган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар