Тамаки маҳсулотлари нафақат чекувчиларнинг ўзига балки, атрофидагиларнинг ҳам соғлигига жиддий зарар етказади. Агар у контрафакт ёки контрабанда маҳсулоти бўлса, бу зарар давлат иқтисодиётига ҳам бевосита таъсир қилади.
Масалан, жорий йилнинг 22 февраль куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманидаги хонадонлардан бирида ўтказилган тезкор тадбирда бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 140 дан зиёд турдаги 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари қонунга хилоф тарзда сақланаётганлиги аниқланган.
Бугун, 6 июл куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида аниқланган ана шу 228 минг 144 қути сигаретлар тамаки, суд қарори асосида кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборориш тадбири ўтказилди.
Таҳлилларга кўра, республикамиз ҳудудига тамаки маҳсулотларини асосан Туркия, Россия, БАА, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ноқонуний тарзда олиб киришга уринилмоқда.
Ички ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса, аниқланаётган энг кўп ноқонуний сигарет маҳсулотлари Наманган, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган сигаретларнинг асосий қисмини “Милано”, “Эссе”, “Монд”, “Кавалло”, “Парламент”, “Неетс”, “Марлборо” каби сигаретлар ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов юртимизга ноқонуний кириб келаётган тамаки маҳсулотлари ҳақида қўшимча маълумот берди.
“2022 йилда божхона органлари томонидан 338 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 19,8 млрд. сўмлик 1 млн. 619 минг қути сигарет товарларининг ноқонуний реализациясига чек қўйилган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан 85 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек 253 таҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқи шучун судларга юборилган.
2023 йилнинг 6 ойида божхона органларитомонидан 155 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 37,5 млрд. сўмлик 1 млн. 610 минг қути сигареттоварларининг ноқонуний реализациясига чек қўйилган.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг1861-моддасида тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритганлик учун, 182-моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан тамаки маҳсулотларини жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган”, деди Нурбек Саломов.
Нурбек Саломовнинг маълум қилишича, Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан 53 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек 90 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Бундан ташқари ноқонуний сигарет маҳсулотлари билан боғлиқ 12 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари божхона органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
2022 йилда ноқонуний муомаладан олинган 1 млн. қутидан ортиқ, 2023 йилнинг ўтган даврида эса 100 минг қутидан зиёд сигарет товарлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.






