Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг берган хабарига кўра, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ сотув бўйича менежерлари Д.Е. ва Д.М. МЧЖга тегишли 1,8 млрд сўмлик чой маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
07.07.2023 08:40
Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 1,8 млрд сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган менежерлар қўлга тушди






