“Қамчиқ” довонидаги ҳандақдан икки нафар одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 7 июль куни соат 19:20ларда А-373 автомобиль йулининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши кузатилган ва сел сувларини беталофат ўтказишга мўлжалланган металл қувур орқали ҳандаққа сел сувлари оқиб тушган. Ҳандақни сел массасидан тозалаш жараёнида 2 нафар аёл фуқаронинг жасади топилган.
Вафот этган фуқароларнинг ҳар иккаласи ҳам Наманган вилоятидан бўлиб, 27 ёшда экани маълум бўлган.
Ҳозирда ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.