АсосийJamiyat

Сирдарёда чўкаётган она-болани қутқарган йигит ФВВга ишга олинадиган бўлди (видео)

'Сирдарёда чўкаётган она-болани қутқарган йигит ФВВга ишга олинадиган бўлди (видео)'ning rasmi

Кеча Сирдарё вилояти Янгиер туманида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолган ҳақида хабар берган эдик.

Чўкаётган она-болани қутқарган йигит ФВВга ишга олинадиган бўлди.

 Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Янгиер шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида чўкаётган, Саидисломбек Абдулқосимзода томонидан қутқариб қолинган она ва боланинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Кўрсатган жасорати учун Саидисломбекка миннатдорлик билдирилди ва совғалар топширилди. Шунингдек, у вилоят ҳокими томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишлашга тавсия қилинди.
 

    Бошқа янгиликлар