АсосийЖАМИЯТ

Намангандаги сел тошқинида 2 аёлнинг жасади топилди

"“Қамчиқ” довонида наманганлик 27 ёшли  икки нафар аёлнинг жасади топилгани ҳақида ха...

"“Қамчиқ” довонида наманганлик 27 ёшли  икки нафар аёлнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган ФВБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 7 июль куни 2 нафар 27 ёшли аёллар тоғ баландликдаги молларини соғиб олишга кетаётган бўлган. Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёмғир ёғиши натижасида, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичида ёмғирдан қочиб ўтирган вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган. 

Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида, 2 нафар аёл фуқароларнинг жасади топилган. 

Ҳозирда ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар