АсосийЖАМИЯТ

Сингапур, Куала-лумпур, Гуанчжоу ва Владивосток шаҳарларида якунланди, Нью-Йорк ва Вашингтонда бошланди...

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комис...

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров  фуқароларнинг овоз бериш жараёнлари ҳақида навбатдаги маълумотларни тақдим этди. У

Маълум қилинишича, соат 17:00 ҳолатига кўра, 19 270 212 сайловчидан 13 459 677 нафари, яъни 69,85% овоз бериб бўлди.  

Ҳудудлардаги сайлов округлари кесимида овоз берганлар улуши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси - 70,56%
  • Андижон вилояти –74,83%
  • Бухоро вилояти –72,34%
  • Жиззах вилояти –75,58%
  • Навоий вилояти – 65,21%
  • Наманган вилояти – 69,82%
  • Самарқанда вилояти –71,02%
  • Сирдарё вилояти – 67,41%
  • Сурхондарё вилояти – 68,03%
  • Тошкент вилояти – 69,30%
  • Фарғона вилояти – 73,04%
  • Хоразм вилояти – 64,16%
  • Қашқадарё вилояти – 68,98%
  • Тошкент шаҳри – 63,35%

Сингапур, Куала-лумпур, Гунчжоу ва Владивосток шаҳарларида сайловлар якунланди. Тошкент вақти билан соат 18:00 да Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланади.  

Хориждаги 56 та сайлов участкаларидаги овоз бериш натижалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округи томонидан умумлаштирилади.  

Бугун соат 20:00 да барча 10 784 участкаларида овоз бериш тўлиқ якунланади.

    Бошқа янгиликлар