10 июль куни соат тахминан 06:50 да Тошкент ҳалқа йўлининг «Абу Сахий» бозори ёнидаги қисмида 147-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобуснинг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, соат 7:00 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. У етиб келгунига қадар бозорда бўлган ўт ўчириш бригадаси мавжуд ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни ўчирган.
Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.






