АсосийJamiyat

Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг 14-қаватида ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг 14-қаватида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

ФВВ хабарига кўра, бугун, 11 июль куни соат 22:29 лар атрофида Тошкент шаҳар Миробод туманида янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган.

Натижада шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар