АсосийЖАМИЯТ

Подстанцияда носозлик: Тошкентнинг қатор ҳудудлари "свет"сиз қолди

Соат 12:40 да Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик ю...

Соат 12:40 да Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.                                                                                                                                

    Бошқа янгиликлар