АсосийJamiyat

Чирчиқда шифокор уйига кетишига рухсат бермаган бемор касалхона олдида турган ўзганинг машинасини ҳайдаб қочиб кетди

'Чирчиқда шифокор уйига кетишига рухсат бермаган бемор касалхона олдида турган ўзганинг машинасини ҳайдаб қочиб кетди'ning rasmi

2023 йилнинг 28 июнь куни соат 13:10ларда номаълум шахс Чирчиқ шаҳаридаги дорихона рўпарасида эшиклари очиқ қолдирилган "NEXIA-3"  автомашинасини олиб қочиб кетган.

Автомашинани Чирчиқ шаҳарида бошқариб келаётиб, 41 ёшли С.И.нинг бошқарувидаги “NEXIA-2” ни орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган.

У Тошкент вилоятида яшовчи 35 ёшли У.М. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчи сўроқ қилинганда, ушбу жиноятга қўл ўришига сабаб даволанаётган шифохона докторлари унга  уйга кетишига рухсат бермаганлигидан жаҳли чиқиб, кўчага чиқиб мазкур автомашинада уйига етиб олиш мақсадида олиб қочганлигини айтган.

Ҳозирда гумон қилинувчининг руҳий соғломлиги текширилмоқда.     

Тергов давом этмоқдан.

 

    Бошқа янгиликлар