АсосийJamiyat

Россияда эри ҳибсга олиниб, бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда эри ҳибсга олиниб, бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик фуқаро О.Ж. жорий йилнинг май ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига турмуш ўртоғининг ёнига борган ҳамда июнь ойида қиз фарзандли бўлган.

Бироқ номаълум сабабларга кўра О.Ж.нинг умр йўлдоши ҳибсга олинган. Бир ойлик чақалоғи билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошимиз О.Ж. Агентликнинг Екатеринбургдаги вакиллигига мурожаат қилган.

Ҳолат ўрганилиб, юртдошимиз Екатеринбургдаги "Колсово" халқаро аеропорти орқали Екатеринбург-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар