АсосийJamiyat

Бугун соат 00:00 дан 08:00 га қадар Тошкентнинг қатор ҳудудлари “ свет”сиз қолади

'Бугун соат 00:00 дан 08:00 га қадар Тошкентнинг қатор ҳудудлари “ свет”сиз қолади'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентдаги 3 та туманнинг айрим кўчаларида соат 00:00 дан 08:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 13 июль куни Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим кўчаларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги “Яланғоч” подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган куч трансформаторини 16000 кВА қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли “Яланғоч”, “Катта яланғоч”, “Аҳмад Югнакий”, “Тракторсозлар”, “Азамат”, “Ҳумоюн” МФЙлари ҳамда “ТТЗ-1", 2-, 3- ва 4-мавзеларидаги истеъмолчилар 00:00 дан соат 05:00 га қадар;

Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабел тармоғида монтаж ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат тонгги 00:00 дан 08:00 га қадар:

Олмазор тумани: “Иброҳим ота”, “Чуқурсой”, “Аҳил”, “Мояриқ” МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субектлари;

Юнусобод тумани: “Ҳасанбой”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Туркистон”, “Йўлариқ”, “Акбаробод”, “Тикланиш”, “Астробод”, “Ҳамкоробод”, “Исломобод”,  “Собиробод”, “Нурмакон”, “Мингчинор” МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

Электр таъминотидаги мазкур вақтинчалик узилишлар туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар