Қашқадарёда сомон ортилган "Камаз" ёниб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат 12 июль куни соат 17:24 ларда Қарши тумани "Тахтапул"МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув-бўлинмаси жалб қилиниб, ёнғинга соат 17:54 ларда тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида юк машинаси қисман зарарланган, юкхонасига ортилган сомон боғлами ёнган.
Аниқланишича, юк машинаси Косон тумани «Ширинобод» МФЙда яшовчи фуқаро С.X бошқарувида бўлган, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.






