Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдиргани aйтилмоқда.
Маълум бўлишича, ходимнинг жағ қисмидан жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Шу туфайли у воқеани сўзлаб беролмади. Аммо унинг онаси ҳолатни тушунтиришга уринди. Унга кўра, раҳбар топшириқларни сўраган. Ўғли бажарганини айтиб, телефонида кўрсатаётган вақтида бошлиғи жағига урган.
“Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? Ўғлимнинг аҳволи ҳозир қониқарли. Эрталаб соат 10:00 ларда жағини тикдик. Ҳозир очилмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз”, — дейди аёл.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, йиғилиш вақтида раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурмацизлик бўлган. Раҳбарга нисбатан ходим ҳурмацизлик қилган. Йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган, шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқ.






