1

Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди

СИЁСАТ 14.07.2023, 12:17
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.

 Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1