АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонга  Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади'ning rasmi

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, Республикамиз ҳудудига Эроннинг тропик ҳавоси кириб келиши натижасида ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво кузатилди.

 11 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 12-13 июл кунлари қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида 43-45° гача, Қизилқум чўлининг ғарбида жойлашган баъзи жойларда 46° гача кўтарилди.

Кучли иссиқ давр узоқ давом этмади. 13 июль кунидан бошлаб республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келишни бошлади ва ушбу ҳудуд бўйича ҳарорат 5-7°0 га пасайди.

Бугун Кавказдан кириб келаётган ҳаво республика ҳудуди бўйича ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 35-39° ни ташкил этади, энг чекка жанубда 41-44° гача бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 33-38° атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда 39-40° га етади.

14-16 июль кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда  14-16 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 14 июл кечга томон ва 15 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат 37-39° дам олиш кунлари 35-38° бўлади.

    Бошқа янгиликлар