1

Тошкент вилоятидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди

ЖИНОЯТ 14.07.2023, 15:30
Тошкент вилоятидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар ТТБга олиб оғир аҳволда келинган 29 ёшли аёл ва унинг туғилажак фарзанди туғруқ вақтида ҳаётдан кўз юмганлиги айтилган хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Darakchi.uz`га берган маълумотига кўра, ҳолат бўйича 2023 йил 14 июль куни соат 10:20да Нурафшон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. 

Унда Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1993 йилда туғилган М.Д  9 ойлик ҳомиласи билан Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Туғруқ бўлимида вафот этганлиги маълум қилинган. 

Аниқланишича, М.Д учинчи ҳомиладорлик 38 ҳафта, иккинчи туғиш ўткир ичак инфекцияси сепсис, септик шок, гиповалиник шок, иситмаси юқори ҳолатдаги ташхиси билан олиб келинган. Шифокорлар томонидан олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай Д.М 2023 йил 14 июль соат  08:10 да вафот этган. 

Ҳозирда Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Д.Мнинг ўлими ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларри олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1