Ўзбекистонлик блогер қизларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи видеороликни эълон қилди. Видеода блогер гўёки Аллоҳдан яхши қиз сўрагани ва уни учратгач юзига урганини кўришингиз мумкин.
Ўзбекистондаги зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси ҳуқуқ-тартибот идораларини ушбу видеони яратишда иштирок этган фуқароларни жавобгарликка тортишга чақирган.
"Давлат бунга қарши нимадир қиляптими? Албатта, йўқ. Кичик ёшдагиларни зўрловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчилардан нима кутишимиз керак? Бундай видеоларга лайк босиб, бири-биридан ажойиб шарҳлар ёзувчи аудиторияни нима қилиш керак? Зўравонлик, калтаклашлар, қотилликлар... Негаки бундай видеолар зўравонликни меъёр сифатида қабул қилишга хизмат қилади.
Давлат бизни аниқ ҳимоя қиладими? Ёки зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи контентни ишлаб чиқиш ва тарқатганлик учун жазо бекор қилиндими? Ўзбекистон ИИВ га мурожаат қиламиз: мазкур съёмка ишларида қатнашган барчани қонунга мувофиқ жазога тортиш шарт", дейилади лойиҳа админлари.






