Хонанда Каниза ўзи дуч келган ва уни қийнаётган муҳим масалада мурожаат билан чиқди.
"Ҳозир бир нарсани сизлар билан бўлишмасам пақиллаб кетаман. Президентимиз янги қарорлар чиқардилар, лекин қўл остидагилар умуман шуғулланаётгани йўқ, Ҳамма ёқда афиша бўлиб ётибди.
Масалан, яқинда битта қарор чиқди. Интернетда ёки кўчада ҳақорат учун 6 млндан 13 млнгача жарима, 3 кундан 10 кунгача қамоқ жазоси. Яккасарой туманидаги "учаскавой" бошлиғига, Шохрух деган йигитга 3 марта мурожаат қилдим. У Президент қарорини арзимаган сабаблар билан рад қилди. Нима эмиш мени ҳақорат қилган одам бошқа вилоятда экан, уни олиб келишга бензинга пули йўғакан.
Интернетда ҳозир самосуд ҳолатлари кўпайиб кетди. Чунки одамлар қонунга ишонмаяпти.
Мен ҳам акахонларимга, укахонларимга айтсам бўлади, бориб разбор қилинглар деб. Лекин мен демократман.
Нима учун қонунлар ишламайди. Керак бўлса шу видеони Президентгача кўрсатишсин, тарқатишсин.
"Ўзбекконсерт" дагилар сизни ҳақорат қилишса, бизга айтинг, ҳимоя қиламиз дейишганди. Лекин мурожаат қилганимда, улардан садо ҳам чиқмади.
Бошқа санъаткорларни ҳақорат қилишса, қонуний чора кўриб, жазосини бердиришаётган экан", - дейди хонанда.