Ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди

СПОРТ 17.07.2023, 12:55
Ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди

Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати якуни бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жамоа ҳисобига ягона олтин медални кўпкурашчи Екатерина Воронина келтирди.

Олтин медаль: Екатерина Воронина (кўпкураш);

Кумуш медаль: Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш), Фарида Солиева (400 метр);

Бронза медаль: Светлана Радзивил (баландликка сакраш).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1