АсосийJamiyat

Навоийда 85 тонна кўмирни ўзлаштиришга уринган омбор мудири қўлга тушди

'Навоийда 85 тонна кўмирни ўзлаштиришга уринган омбор мудири қўлга тушди'ning rasmi

Навоий вилоятида 85 тонна кўмирни сохта юк хати билан олиб кетаётган омбор мудири ушланди. Бу ҳақида Прокуратура департаменти хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” АЖнинг Навоий филиали “Зарафшон” кўмир омборхонаси мудири Ф.О. (муқаддам судланган) ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган Зарафшон шаҳридаги ижтимоий соҳа ташкилотлари учун ажратилган 85 тонна кўмирни сотиш мақсадида сохта юк хатлари орқали “Ҳаво” русумли юк автомашиналарида олиб кетаётган вақтида Бухоро вилояти “Сармижон” ЙПХ масканида тўхтатилиб, ушбу кўмир маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар